А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти томонидан 2024 йил давомида амалга оширган ишлар сарҳисоби

347 03.03.2025 1 ta fayl

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида” 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сон ва “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармонлари, “Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2024 йил 21 июндаги ПҚ-231-сон қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти (кейинги ўринларда - Институт) томонидан 2024-йил давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди, жумладан:

 

I.   Раҳбар кадрларнинг малакасини ошириш йўналиши бўйича:

2024-йилда 9 729 нафар таълим муассасалари раҳбар кадрларни ўқитиш режалаштирилган бўлиб, шундан, жорий йилнинг январь-декабрь ойларида А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтида 10 291 нафари (105,8%) малака ошириш курсларида ўқитилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 681-сон қарори асосида “Менежерлик ўқув курси”га 1613 нафарини номзодлар ва 1093 нафар амалдаги мактаб директорлари қабул қилинди.

Курсга қабул қилинган директорликка номзодларнинг 1160 нафари (71,9%), амалдаги мактаб директорларининг 714 нафари (65,3%)га менежерлик сертификати берилди.

Институтда 6 000 нафар раҳбар кадрларнинг малакасини ошириш режалаштирилган бўлиб, шундан, умумий ўрта таълим мактаб директорлари 5 456 нафар, “Баркамол авлод” болалар мактаби директори, 219 нафар, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари директорлари 115 нафар ва туман/шаҳар мактабгача ва

 

мактаб таълими бўлими мудири ва шўба мудири 210 нафари ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқув машғулотларига жалб этилиши белгиланган.

Институтнинг 2024-йилги малака ошириш режасига биноан, Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари буюртмаси асосида жорий йилда жами 6 000 нафар тингловчиларни қамраб олиш кўзда тутилган бўлиб, шу кунга қадар 6 553 нафар яъни режа 109,2 фоизга бажарилди

 

II.   Педагог кадрларнинг малакасини ошириш йўналиши бўйича:

2024-йилда 488 830 нафар педагог ходимларни малака ошириш курсларига жалб қилиш режалаштирилган бўлиб, шундан, Ҳудудий педагогика марказларига 291 145 нафар, “Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформаси орқали 75 099 нафар, малака оширишга ихтисослаштирилган олий ва нодавлат таълим муассасаларига 122 586 нафар тингловчилар жалб этилиши белгиланган.

Шундан, ҳисобот даврида жами 305 474 нафар (102,8%) шундан А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтида 6 553 нафар (109,2%), Ҳудудий педагогика марказларида 298 921 нафар (102,7%), “Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформаси орқали 184 908 нафар (234,6%), малака оширишга ихтисослаштирилган олий ва нодавлат таълим муассасаларида 8 903 нафар (7,3%), яъни, жами: 499 285 нафар (100,1%) педагоглар узлуксиз касбий ривожлантириш курсларида ўқитилди.

2024-йилда реестр орқали келиб тушган аризалар тегишли тартибда кўриб чиқилиб, белгиланган талабларга жавоб берадиган 9 та нодавлат таълим ташкилотига (“Орзу қаноти”, “Turon international school group”, “Тафаккур чархпалаги”, Md-soft, “Зиё Муаллим Педагоглар Ривожланиш Маркази”, Marcos Soft, Repetitor-test, Smart assessment va Timurbek-ziyosi) малака ошириш фаолияти билан шуғулланишларига рухсат берилди.

 

III.   Қўшимча ва қисқа муддатли курсларнинг ташкил этилиши:

Шунингдек, Тошкентдаги Корея таълим маркази билан ҳамкорликда 2024-йил 8-13-январь кунлари 30 нафар корейс тили ўқитувчилари 36 соатлик малака ошириш курсларига жалб қилинди.

А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳамда Россия Федерацияси таълим вазирлиги ўртасида 2024-2025-йилларга мўлжалланган қўшма дастурлари доирасида жорий йилнинг 22-октябрдан 2-ноябргача А.И.Герсен номидаги Россия Давлат педагогика университети профессор- ўқитувчилари (дотс. Э.Ф.Войлокова ва дотс. А.Н.Соколов, ва бошқалар) лар

 

томонидан 72 соатлик ўқув курслари ташкил этилди ҳамда ушбу ўқув курсларида инклюзив таълим жорий қилинган умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритаётган педагоглардан жами 143 нафарининг касбий маҳоратини ошириш бўйича малака ошириш курсларига жалб этилди.

Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда икки йилга мўлжалланган умумий ўрта таълим мактаблари француз тили фани ўқитувчиларининг билимларини узлуксиз ошириш лойиҳаси амалга оширилиши кўзда тутилган.

Жорий йилнинг 18-24-ноябрь кунлари Франциянинг тажрибали мутахассислари ҳамда Тошкентдаги Француз алянси нодавлат таълим ташкилоти томонидан А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтида француз тили ўқитувчиларини DELF B2 имтиҳонларига тайёрлаш бўйича интенсив малака ошириш курслари олиб борилди.

“Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформасининг “Оммабоб курслар” қисмига “Финландия тажрибаси асосида яратилган ўқув дастур ва дарсликларнинг тажриба-синови иштирокчилари учун ўқув семинарни ташкил этиш намунавий дастури” (бошланғич таълим ўқитувчилари учун) асосида ўзбек ва рус тилларида 15 та контент (видеодарслар, тақдимотлар) материаллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланган 2023-йил 17-январдаги 3-сон баённинг 7-банди ижроси юзасидан “Умумтаълим мактаблари ўқитувчилари учун “Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича” малака ошириш курси”га доир ўзбек ва рус тилларида 12 та контент материаллари жойлаштирилди.

Шунингдек, Сингапурнинг MARSHALL CAVENDISH educational Халқаро таълим ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган “Муваффақиятли ислоҳотлар – юқори натижалар” мавзусида халқаро конференцияси доирасида 161 нафар раҳбар ва педагог кадрлар (тренер- координаторлар сифатида) иштироки таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2023-йил 28-август куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 28-сонли баёни, 24-бандида 2024-йилдан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари тажрибаси асосида ҳудудий педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари профессор- ўқитувчиларининг малакасини ошириш тизимини жорий этиш вазифаси белгиланган.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024-йил 10-январдаги 14-сон буйруғи қабул қилинди. Ушбу буйруқнинг 1-иловаси билан Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари профессор-ўқитувчилари учун

 

Бирлашган Араб Амирликлари тажрибаси асосида ишлаб чиқилган малака ошириш курсининг ўқув дастури ҳамда 1-иловадаги ўқув дастури асосида педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари профессор- оʻқитувчиларининг  2024-йилда  малакасини  ошириш  режа-жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқланди.

Буйруққа асосан шу кунга қадар Бирлашган Араб Амирликлари тажрибаси асосида малака ошириш курсларининг 4-босқичгача бўлган ўқувлари ташкил этилган.

Вазирликнинг 2024-йил 29-ноябрдаги 03-33-3532-сон хатига асосан жорий йилнинг 3 – 5-декабр кунлари онлайн шаклда малака ошириш курсларининг 5-босқичи (якуний босқичи) ташкил этилди.

Ушбу малака ошириш курсларининг онлайн дарс машғулотлари ишлаб чиқилган ўқув дастури доирасида Бирлашган Араб Амирликларининг тажрибали мутахассислари томонидан олиб борилди.

Шунингдек, тажрибали хорижлик мутахассислар белгиланган кунлари

8 та мавзу бўйича жами 36 соатлик дарс машғулотлари ўтилди.

Онлайн дарс машғулотларига А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳамда Педагогик маҳорат марказларидан жами 526 нафар профессор-ўқитувчилар иштироки таъминланди.

Мазкур малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаган профессор-ўқитувчиларга “Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформаси орқали сертификатлар тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-июндаги 231-сон қарори асосида ўқитувчиларининг касбий ривожланиши узлюксизлигини таъминлаш, уларнинг касбий билим, кўникма ва маҳоратини мунтазам ошириб бориш орқали умумий ўрта таълим муассасаларидаги таълим-тарбия жараёнларининг сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида педагогларимиз учун 5 йилда бир марта ўтказиладиган малака ошириш курслари оралиғида “Касбий ривожланиш соати” ва “Касбий ривожланиш куни” тадбирлари босқичма-босқич ўтказилиши белгиланди.

Касбий ривожланиш тадбирларининг биринчи босқичида аниқ ва табиий фанлар боъйича қамраб олиниши режалаштирилган 127 нафар мастер- тренерлар, 792 нафар ментор-ўқитувчилар, 20 167 нафар етакчи ўқитувчилар ва 92 000 нафар фан ўқитувчиларининг рўйхатлари шакллантирилди.

Жорий йилнинг сентябрь-декабрь ойлари давомида 20 167 нафар етакчи ўқитувчилар “Касбий ривожланиш куни” тадбирлари, 92 000 нафар аниқ ва табиий фанлар ўқитувчилари “Касбий ривожланиш соати” тадбирлари доирасида ўқитилиши ташкил этилди.

 

IV.     Педагоглар учун касбий қайта тайёрлов курсларининг ташкил этилиши:

Бундан ташқари, Институт томонидан ташкил этилган қайта тайёрлов курсларида 34 та гуруҳда жами 896 нафар тингловчи (2023-йилда 9 та гуруҳ 224 нафар тингловчи ҳамда 2024-йил январь-декабрь ойларида 25 та гуруҳ 672 нафар тингловчи) ўқитилди.

Жорий йил январь-декабрь ойларида ўқув машғулотларини якунлаган жами 38 та гуруҳлардаги 940 нафар тингловчилардан 753 нафари битирув ишларини муваффақиятли ҳимоя қилди, 179 нафари етарли балл тўплай олмаганлиги учун ҳимояга киритилмади ва 8 нафари турли сабабларга кўра тингловчилар сафидан четлатилди.

V.          Магистратура ва докторонтура босқичларида ўқувларнинг ташкил этилиши:

Жорий йилда жами 31 нафар магистратурага қабул қилинди. Шундан “Таълим менежменти” йўналишига 19 нафар, “Катталар таълими” йўналишига 12 нафар.

Докторантурада жами 137 нафар тадқиқотчи фаолият олиб бормоқда. Шундан 32 нафари таянч докторант, 7 нафари мақсадли таянч докторант, 2 нафар стажор тадқиқотчи, 105 нафар мустақил тадқиқотчи.

2025 йил учун жами 28 нафар докторантлар қабул қилинди.

Докторантлар томонидан илмий ишлар ОАК тавсия этилган журналларда 77 та, Республика анжуманларида 80 та, Халқаро илмий анжуманларда 44 та, Ўқув қўлланма 12 та, Методик қўлланма 3 тани ташкил этади.

VI.        Халқаро тадқиқиот йўналишида амалга оширилган ишлар ҳолати:

TALIS 2024 тадқиқот жараёнларини халқаро талабларга мувофиқ ўтказиш мақсадида  2024-йил  2-3-апрель  кунларии  14  та  ҳудудга  бириктирилган

48 нафар миллий сифат назоратчилари учун уларининг вазифалари, сўровнома жараёнида тўлдирилиши лозим бўлган материаллар тўғрисида амалий семинар-тренинг бўлиб ўтди.

TALIS 2024 тадқиқоти тасдиқланган режага мувофиқ 4-17-апрель кунлари республиканинг 14 та ҳудудида 210 та мактабда ўзбек ва рус тилларида рақамли шаклда олиб борилди. Таълимдаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассосиацияси (IEA) томонидан репрезентативлик тамойили асосида танланган мактабларда 5-9-синфларга дарс берувчи ўқитувчилар ҳақидаги маълумотлар шакллантирилди.

Мазкур тадқиқотда танланган ўқитувчиларнинг иштирок этиш ҳолатлари масофадан  мониторинг  қилиб  борилди,  тадқиқотда  WinW3S  дастурий


 

воситаси  ёрдамида  танланган  4 507  нафар  ўқитувчидан  4 436  нафари

(98,6%) иштирок этди.

Тажриба-синов жараёнлари учун умумий танланган 213 та мактаблардан 83 таси асосий ва 130 таси захира мактаблар сифатида белгиланди. Бунда 40 та ўзбек, 20 та қорақалпоқ, 20 та рус ва 3 та аралаш тилда таълим берувчи мактаб танлаб олинди, мактабда таълим олувчи 8 808 нафар 15 ёшли ўқувчилардан 4 639 нафари ACER Maple махсус дастурий воситаси ёрдамида тадқиқотда иштирок этиш учун тасодифий равишда танлаб олинди.

2024-йил 30-апрель ва 1-май кунлари тест администраторлари, масъул координаторлар, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича масъул ходимлар, тадқиқотнинг тажриба-синовида иштирок этувчи мактабларнинг директорлари ва координаторлари учун “PISA 2025 тажриба-синов жараёнларини ташкил этиш” мавзусида тренинг ташкил этилди.

2024-йил 2-май куни “PISA 2025 тажриба-синов жараёнларини мувафаққиятли ўтказиш” мавзусида ташкил қилинган онлайн учрашувда тажриба-синов жараёнида мактаб координаторларининг асосий вазифалари, тадқиқот талабларига мувофиқ тест жараёнларини ташкил этиш масалалари бўйича маълумотлар берилди.

Жорий йилнинг 3-13-май кунлари PISA 2025 тадқиқот жараёнлари халқаро талабларга мувофиқ 14 та ҳудудга бириктирилган 45 нафар Тест администраторлари ҳамда ҳар бир мактабдан тайинланган масъул координаторлар иштирокида ўқувчиларнинг тест жараёнларида қатнашишлари масофавий тарзда мониторинг қилиб борилди. Тадқиқотда 83 та мактаблардан танлаб олинган 4 639 нафар ўқувчилардан 4 518 нафари

(97,3%) қатнашди.

2024-йил 3–4-декабр кунлари Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институти томонидан PISA 2025 тадқиқотлари доирасида семинар-тренинглар ташкил этилди. Унда ҳудудий бошқармалар, педагогик марказлар ва таълим муассасаларидан 93 нафар иштирокчи қатнашди.

VII.      Халқарор ҳамкорлик йўналишида амалга оширилган ишлар ҳолати:

Ҳисобот даврида, халқаро ташкилотлар, жумладан, Тожикистон Республикаси Педагог ходимларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти, Озарбайжон Республикаси Таълим институти, Қирғизистон Республикаси Педагог ходимларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти, Белоруссия Таълим академияси ва Россия Таълим академияси, Корея   таълим   маркази,   Тошкентдаги   Сингапур   менежментини


 

ривожлантириш институти билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида 9 та меморандумлар имзоланди.

Бундан ташқари, (Таиланд, Озайрбайжон, Владивосток, Гамбург, Сеул, Мелбурн, Москва) давлатларига хизмат сафарлари ҳамда Гёте (Германия) Норвич тил таълими институти (Бюк Британия), Финляндия миллий таълим агентлиги (Финляндия) стажировкалар ташкил этилди.

Халқаро ташрифлар сони 16 тани ташкил этади.

Шунингдек Бугунги кунда Институт томонидан қуйидаги халқаро ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилмоқда:

  • British Council “Future English” лойиҳаси (2023-2024);

-         UNICEF ташкилоти – “Ўқитувчининг касбий стандарти, кузатувчи учун тавсиялар асосида ўқитувчи фаолиятини мониторинг қилиш воситаларини ишлаб чиқиш” лойиҳаси (2024-2025);

  • Япониянинг KEI Advanced Inc. ташкилоти – “Ўқувчи ва ўқитувчилар” лойиҳаси (2024-2025);
  • Осиё Тараққиёт банки-“STEAM” лойиҳаси (2025-2030)
  • “Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш” Жаҳон Банки лойиҳаси (2024-2025)
  • Япониянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) – “Мактабларда таълим сифатини ошириш мақсадида умумтаълим математика фан ўқитувчиларининг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш” лойиҳаси (2025-2028).
  • Россиянинг Герсен номидаги Давлат педагогика университети – “ZO‘R” (Класс) лойиҳаси
  • UNICEF ташкилоти - “Ўзбекистонда таълимни кучайтириш” лойиҳаси Узбекистан Висион 2030 дастури доирасида.

Бундан ташқари, қуйидаги халқаро форум ва илмий-амалий конференцияларда Институт делегациясининг муносиб иштироки таъминланди:

  • Беларус Таълим академияси билан ҳамкорликда “Узлуксиз педагогик таълим сифати: методология, стратегиялар ва ёндашувлар” мавзусида халқаро конференция (5-март 2024-йил);
  • Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида “XIV халқаро таълим форум”

(25-29-март 2024-йил);

  • Россия Таълим академияси билан “Таълим ва оила - қадриятлар бирлиги” мавзусида III халқаро таълим Ассамблеяси (16-19-апрлеь 2024-йил);
  • Белорус Таълим академияси билан ҳамкорликда “Замонавий рахбарнинг касбий компетенциялари таълим сифатини ривожлантириш


 

омили  сифатида”  мавзусидаги  VII  халқаро  илмий-амалий  семинар

(18-апрель 2024-йил);

  • Россия (Таълимни ривожлантириш стратегияси институти) “Ахборот асрида таълим муҳити” (ЭEIA-2024) мавзусида халқаро конференция (4-май 2024-йил);
  • Озарбайжон (Баку) “Халқаро ўқувчиларни баҳолаш дастури (PISA) бўйича II IСESCO Таълим вазирлари даражасидаги” мавзусидаги халқаро конференция (13-14-май 2024-йил);
  • Россия Таълим академияси билан ҳамкорликда “Таълим сифатини ошириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди (27-май 2024-йил);
  • Россия Федерациясининг Таълимни ривожлантириш стратегияси институти билан “Ахборот асрида таълим муҳити” (EEIA-2024) мавзусида халқаро конференция (4-5-июнь 2024-йил);
  • Россия Таълим академияси ва Педагогикани такомиллаштириш институти билан биргаликда “XXI аср инклюзияси: алоҳида таълимга муҳтож болалар оилаларини психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш назарияси ва амалиёти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияси (20-21-июнь 2024-йил);
  • Россиянинг Владивосток шаҳрида “IV Россия-Ўзбекистон таълим форуми” (24-июнь 2024-йил);
  • Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтининг

90 йиллигига бағишланган “Маҳоратли ўқитувчи – миллат таянчи: узлюксиз касбий ривожлантиришнинг замонавий тенденсиялари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция (15-ноябрь 2024-йил);

  • Ўзбекистондаги Герцен университети – “Замонавий мактабларда ўқитиш методикаси: долзарб муаммолар ва инновацион ечимлар” мавзусида ташкил етилган II рус-ўзбек илмий-амалий конференцияси (15-16 ноябрь 2024-йил);
  • KIX EMAP (Knowledge and Innovation Exchange Europe, Middle East and North Africa, Asia and Pacific) ташаббуси доирасида “Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада Таълим Технологиясининг Келажаги” мавзусида ўтказилган вебинар (4 декабрь 2024-йил).

VIII.       Институтнинг ахборот-ресурс маркази ва расмий веб-сайти фаолияти бўйича:

Ахборот-ресурс маркази кутубхона фондида босма нашрлар– 24046 нусха, электрон ресурслар – 58005 нусха, Журналлар ва журналлардаги мақолалар электрон ресурслари 10 102 нусха, Ҳозирги кунда даврий нашрларга обуна ташкил этилиб, маҳаллий обуна, журнал ва газеталар 27 номда шундан журналлар 21 номда, 6 номда газеталар мавжуд.

 

Ахборот-ресурс маркази Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхона тасарруфидаги UZNEL тизимига уланди ҳамда 129 543 номда китобларнинг библиографик ёзувлари киритилди.

Барча адабиётлар АРМ электрон китоблар каналига “https://t.me/AAvloniy_ARM” pdf шаклида жойлаштириб борилмоқда.

 

А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти фаолиятига доир ахборотлар, маълумотлар, янгиликлар 2024-йилда оммавий ахборот воситалари  орқали  жами  211  маротаба  оммалаштирилди.  Шундан,

42 маротаба “Ўзбекистон-24”, 8 маротаба “Ўзбекистон”, 16 маротаба “Ёшлар”, 16 маротаба “Маданият ва маърифат” ҳамда 56 маротаба давлат ва нодавлат телеканалларда ёритилди. Шунингдек, 23 маротаба Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, 18 маротаба радиоканаллар, 26 маротаба газета ва журналлар ҳамда 6 маротаба УзРепорт орқали институт фаолиятига оид хабарлар оммалаштирилди.

Институтнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида жами 518 та, жумладан, 199 та видеоролик, 319 та матн расм кўринишдаги постлар жойлаштирилди.

Институтнинг https://t.me/avloniyuz расмий телеграм каналидаги обуначилар сони 2024 йил декабрь ойи ҳолатига 145 820 нафар бўлиб, каналнинг статистика маълумотига кўра, битта постнинг ўртача кўришлар сони 3 3939 та ҳамда маълумотлар фойдалилик кўрсаткичи 53,5 % ташкил этди.

IX.      Ижро интизомини мустаҳкамлаш ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш йўналиши бўйича:

Институтга юқори ташкилотлардан келган 800 та ҳужжатлар рўйхатга олинган бўлиб, шундан, 70 та вазирлик буйруғи, 31 та чора-тадбирлар режаси,

15 та Назорат режаси, 17 та йиғилиш баёни, 23 та Топшириқлар (хатлар, фишкалар ва оғзаки топшириқлар), 1 та Йўл харита, 297 та хат, 37 та XDFU ҳужжат, 606 та хат ва турли ташкилотларнинг 667 та хатлари ижроси таъминланди.

“Ректор соати” (3 та) йиғилишида қабул қилинган жами 35 та қарор ҳамда институт ректорининг асосий фаолиятига доир 128 та ички буйруқлари ижроси назоратга олинган.

Жисмоний ва юридик шахслардан келган жами 188 та мурожаатлар

кўриб чиқилди ва ариза муаллифларига асосланган жавоб хатлари юборилди.

 

X.   Кадрлар таркиби бўйича:

Институтда жами 209 та штатлар сони мавжуд, шундан 158 та штат ўринлари банд, вакант штатлар сони 51 тани ташкил этади.

Жорий йил давомида Институтда жами 120 нафар ходим билан билан меҳнат шартномаси тузилди.

Вазирликнинг 2024 йил 6 сентябрдаги 297-сон буйруғи билан тасдикланган низом асосида, Институтнинг вакант лавозимларига 1 нафар Маслаҳатчи, 4 нафар бўлим бошлиғи, 10 нафар бош мутахассис, 14 нафар етакчи мутахассис, 1 нафар директор ўринбосари, 14 нафар методист, 1 нафар котиба иш юритувчи, Хўжалик ишлари бўлимига 17 нафар техник ходимлар ишга қабул қилинди.

Шунингдек, Таълим хизматлари маркази педагогик қайта тайёрлов ўқув курсларида йўналишлар бўйича ташкил этиладиган қайта тайёрлаш курсларига

63 нафар ўқитувчи-педагоглар билан соатбай дарс машғулотларини олиб бориш бўйича шартномалар тузилди.

XI.   Коррупцияга қарши курашиш фаолияти бўйича:

Институтда коррупцияга қарши курашиш бўйича ички идоравий механизмлар жорий этилиб, алоқа каналларининг иш фаолияти йўлга қўйилди, вакант лавозимлар бўйича илмий салоҳиятли кадрларни жалб этиш мақсадида Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (https://vacancy.argos.uz/) ва расмий веб-сайтга эълон берилиб, номзодларни ишга қабул қилиш жараёнлари очиқ ва шаффоф танлов асосида, интернет тармоғида онлайн режимда намойиш этиш орқали ташкил этилган.

Ишга қабул қилиш учун ҳужжат топширган номзодларни текшириш амалиёти жорий этилиб, 127 нафар номзодлар ўрганилди ва тегишли хулосалар берилди.

Шунингдек, 105 нафар ходимлар томонидан тўлдирилган декларациялар ўрганиб чиқилди ва муассаса ходимларининг лавозимига муносиблигини кўриб чиқиш бўйича қонунчиликдаги чекловлар (тадбиркорлик субектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётганлиги) ҳолатлари ўрганилди.

Ilmiy faoliyat

Sayt test rejimida ishlamoqda Sayt test rejimida ishlamoqda Sayt test rejimida ishlamoqda Sayt test rejimida ishlamoqda Sayt test rejimida ishlamoqda Sayt test rejimida ishlamoqda Sayt test rejimida ishlamoqda
Powered by GSpeech